Туркия клуби Отабек Шукуров билан музокара ўтказмоқда
Осиё кубоги-2023 стартидан олдин «Фотиҳ Карагюмрук» билан хайрлашган Отабек Шукуров Туркиядаги фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.
Туркиялик спорт журналисти Бурак Оздемирнинг «X»даги (твиттер) саҳифасида маълум қилишича, Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси фаолиятини Туркиянинг «Сиваспор» клубида давом эттириши мумкин. Томонлар ҳозирда музокара ўтказмоқда.
Маълумот ўрнида, «Сиваспор» Туркия Суперлигасида 22-турдан кейин 20 жамоа орасида 13-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар