«Таиланд кўпроқ ҳимоявий жамоа». Бобур Абдухолиқов 1/8 финал ва мавсумни қаерда бошлаши ҳақида
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов Осиё кубоги 1/8 финали доирасидаги Таиландга қарши кечадиган ўйин ҳақида фикрини билдирди.
«Таиландни ўрганишни бошладик. Бу жамоа турнирда ҳали гол ўтказиб юбормаган. Уларга қарши ўзимизни ўйинимизга эътибор қаратамиз. Яхши тайёргарлик кўриб, халқимизни хурсанд этишга интиламиз.
Таиланд кўпроқ ҳимояда ўйнайди, гол ўтказмасликка ҳаракат қиладиган жамоа. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз.
Мавсумни «Насаф»да бошлайман? Яқинда ҳал бўлади. Ҳозирда бор эътиборим миллий жамоамизга қаратилган», - дейди Бобур Абдухолиқов Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда.
Маълумот учун, Осиё кубоги 1/8 финали доирасидаги Ўзбекистон – Таиланд учрашуви 30 январ куни бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар