27.01.2024 01:01
1408
Теглар
Ўртоқлик ўйини. «Насаф» Россия қуйи лигаси клубини мағлуб этди

«Насаф» клуби Туркиядаги йиғини давомида навбатдаги учрашувда майдонга тушди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари Россия 1-лигаси вакили «Кубан» клубига қарши назорат учрашувини ўтказишди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Муродбек Раҳматов дублга эришган бўлса, яна бир голга Акмал Мозговой муаллифлик қилди.

Ўртоқлик ўйини.

«Кубан» - «Насаф» - 2:3

Голлар: - Муродбек Раҳматов 5, 18, Акмал Мозговой 90.

«Насаф»: Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Муродбек Раҳматов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Зафар Ҳакимов, Шаҳзод Акрамов, Марко Станоевич, Жавоҳир Сидиқов, Нодирбек Мукаров, Ислом Кенжабоев, Дониёр Нарзуллаев.

Захирадан тушганлар: Жамбули Жигаури, Аслиддин Турсунпўлатов, Игорь Голбан, Темур Чогадзе, Виктор Да Сильва, Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров, Шароф Муҳитдинов, Жавоҳир Ўтамуродов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар