27.01.2024 16:22
1690
Теглар
«Лион» Неманя Матич трансферини эълон қилди

Неманя Матич фаолиятини «Лион» клубида давом эттиради. 

Француз клуби расмий сайти хабарига кўра, «Лион» ва сербиялик яримҳимоячи ўртасида 2026 йилнинг 30 июн кунига қадар шартнома имзоланган. Матичнинг «Ренн»дан «Лион»га ўтиш трансфер қиймати 2,6 миллион еврони ташкил этди.

35 ёшли Матич жорий мавсумда «Ренн» сафида 13 ўйинда майдонга тушганди. «Лион» клуби Франция чемпионатида 16 очко жамғариб, 16-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар