27.01.2024 08:04
3326
Теглар
Гвардиола Клоппнинг кетиши ҳақида: «Энди «Ливерпул»га қарши ўйинлар олдидан яхшироқ ухлайман, у – асосий рақибим»

Пеп Гвардиола Юрген Клоппнинг «Ливерпул»дан кетаётгани ҳақида фикр билдириб, энди бу жамоага қарши ўйинлар олдидан яхшироқ ухлаши ҳақида ҳазил қилди.

«Юрген – ажойиб мураббий. Унинг «Ливерпул»дан кетиши «Манчестер Сити»нинг ҳам маълум бир даври ўтмишга айланишидек гап. «Ливерпул» ўтган йиллар давомида бизнинг асосий рақиб бўлди, Германияда ҳам унинг «Боруссия»си асосий рақобатчим бўлган.

Унинг келаси мавсумдан бу ерда бўлмаслиги сезилади, уни соғинишим аниқ. Очиғи, бироз хурсандлигимни ҳам яширмайман, чунки уларга қарши ўйинлар олдидан энди яхшироқ уйхлайман. Клоппга энг яхши тилакларни тилайман, у ҳали яна қайтади», - дейди Пеп.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар