Алонсо ва Де Дзерби – «Ливерпул»ни бошқариш учун асосий икки номзод
Жорий мавсум якунида «Ливерпул» билан хайрлашадиган Юрген Клоппнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган энг асосий икки номзод маълум бўлди.
Sky Sport хабарига кўра, мерсисайдликлар янги мавсум учун икки мураббий – Хаби Алонсо ва Роберто Де Дзерби сингари мутахассислар номзодини кўриб чиқмоқда. Испаниялик мутахассис «Байер»ни бошқараётган бўлса, италиялик мураббий «Брайтон» бош мураббийи саналади.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо «Ливерпул» сафида 2004-2009 йиллар давомида тўп суриб, Чемпионлар лигаси, Англия кубоги ва Суперкубоги ҳамда УЕФА Суперкубогини қўлга киритган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар