27.01.2024 01:25
4440
Теглар
Ҳаким Фузайлов, Акмал Холматов ва Рўзимбой Аҳмедов Про лига клубида иш бошлади

Янги мавсумда Про-лига баҳсларида муносиб қатнашишни мақсад қилган «Ғиждувон» футбол клубида бир қатор ўзгаришлар бўлиб ўтди.

Жамоа бош директори сифатида Бобур Қодиров фаолият олиб борадиган бўлди. Ҳаким Фузайлов жамоа бош мураббийи этиб тайинланди. Тожикистонлик мутахассис ўтган йиллар давомида «Динамо» ва «Бухоро»ни Про лигадан Суперлигага олиб чиққан эди.

23 январдан «Ғиждувон» жамоаси ўз қароргоҳида йиғилиб, дастлабки ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Таркибда бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда.

Жамоа раҳбарияти билан танишинг:

Клуб бош директори: Бобур Қодиров

Директор ўринбосари: Ўткир Қодиров

Директор маслаҳатчиси: Шухратмирзо Маджитов

Спорт директор: Акмал Чориев

Хавфсизлик бўлими бошлиғи: Баҳодир Яҳёев

Бош мураббий: Ҳаким Фузайлов

Ёрдамчи мураббийлар: Раҳматилло Фузайлов, Акмал Холматов, Сухроб Қобилов, Рўзимбой Аҳмедов

Дарвозабонлар мураббийи: Александр Кит.

Эслатиб ўтамиз, Рўзимбой Аҳмедов 2023 йилда «Бухоро» сафида Фузайлов қўл остида тўп суриб, футболчилик фаолиятини якунлаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар