26.01.2024 15:29
4495
Ямал Испания Кубогидаги мағлубиятга ўзини айбдор деб билиб йиғлади. Лапорта футболчини юпатди

«Барселона» президенти бош мураббий Хави ва футболчи Ламин Ямални Испания Кубогидаги мағлубиятдан кейин қўллаб-қувватлади.

Каталонияликлар турнирнинг чоракфиналида «Атлетик»ка имкониятни бой беришди (2:4).

Баҳсдан сўнг Жоан Лапорта одатдагидек жамоанинг кийим алмаштириш хонасига кирмади, балки автобусда футболчилар билан учрашди.

Лапорта ҳисоб 2:2 бўлаётганда очиқ дарвозага гол уролмагани учун ўзини айбдор деб билиб йиғлаган Ямални юпатишга ҳаракат қилди. У 16 ёшли футболчини қучоқлаб, унга «Барса» билан чемпион бўлиш учун бутун фаолияти олдинда эканлигини айтди.

Шунингдек, Лапорта Хави ва қолган футболчиларни ҳам қўллаб-қувватлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар