«Сўғдиёна» Туркия йиғини доирасида навбатдаги ўртоқлик баҳсини Полшанинг «Висла Плок» жамоасига қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида олдинда бора туриб якунда мағлубиятга учратди — 2:3.
Жиззах клубининг голларига Самандар Мавлонқулов муаллифлик қилди.
Таркиб қуйидагича кўриниш олди: Шоҳрух Исоқов, Ислом Қобилов, Жасур Ёқубов, Алишер Салимов, Самандар Мавлонқулов, Шоҳрух Абдураҳмонов, Зоран Петрович, Люпче Дориев, Станислав Андреев, Нодир Сойибов, Олег Зотеев.
Захирадагилар: Милош Митрович, Сардор Қулматов, Отабек Аҳадов, Владимир Йовович, Хондамир Мустафоқулов, Миржалол Абдумуталов, Мирфайз Жумаев, Улуғбек Кенжаев.
Иван Бошкович шогирдлари бунгача Озарбойжоннинг «Сумгаит» клубига ютқазиб (1:3), Косовонинг «Малишева» жамоаси билан дуранг (1:1) қайд этганди.