26.01.2024 10:08
1917
Саненинг юзига зарба берган «Унион» бош мураббийи 3 ўйинга дисквалификация қилинди

«Унион» бош мураббийи Лерой Сане билан зиддият туфайли дисквалификация қилинди.

Бундеслиганинг 13-туридан ўрин олган баҳснинг 74-дақиқасида «Бавария» вингери рақиб устози Ненад Белицадан ташқарига чиқиб кетган тўпни тортиб олмоқчи бўлди, бироқ мураббий тўпни ташлаб юборди ва кейин қўли билан германиялик футболчининг юзига уриб юборди. Бунга жавобан Лерой хорватиялик мутахассиснинг кўкрагидан итарди, шундан сўнг 52 ёшли мураббий яна жавоб қайтарди. 

Ҳакам Франк Вилленборг «Унион» бош мураббийини майдондан четлатди, Сане эса сариқ карточка олди.

Германия футбол ассоциацияси (DFB) Белицани Бундеслиганинг 3та ўйинига дисквалификация қилди ва уни 25 минг евро жаримага тортди. 

Шу тариқа Берлин жамоаси устози «Дармштадт», «Лейпциг» ва «Майнц» билан беллашувларни ўтказиб юборади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар