26.01.2024 20:22
1352
Теглар
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» «Ал-Файҳа» билан жанговар дуранг қайд этди

«Динамо» жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари йиғини доирасидаги 4-ўйинда майдонга тушди.

Бу сафарги ўртоқлик баҳсида Вадим Абрамов шогирдлари Саудия Арабистонининг «Ал-Файҳа» клубига қарши майдонга тушди. ОЧЛда «Пахтакор»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритган Саудия клуби тайёргарлик доирасида Самарқанд жамоасига қарши ўйин ўтказди.

Абу-Дабидаги ўйинда Саудия клуби 6-дақиқада Наваф Ал-Ҳартининг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада самарқандликлар яримҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида саудияликлар ҳисобда яна олдинга чиқиб олган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Комил Шарофутдинов жамоаси ҳужумини гол билан якунлади – 2:2.

Қизиқарли ўтган баҳсда «Динамо» клуби Осиё Чемпионлар лигаси нимчоракфинал иштирокчиси билан дуранг ўйнади.

Ўртоқлик ўйини. 26 январ

Абу-Даби, «Elite Club» стадиони

«Ал-Файҳа» (С.Арабистони) - «Динамо» (Ўзбекистон) – 2:2

Голлар: Наваф Ал-Ҳарти 6, Абдулҳамид Собири 84 – Санжар Шоаҳмедов 15, Комил Шарофутдинов 86.

«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Улуғбек Абдуллаев, Анвар Файзуллаев, Владимир Козак, Ҳумоюнмирзо Иминов, Санжар Шоаҳмедов, Францис Нарх, Фаррух Икромов, Анвар Хожимирзаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Салим Мустафоев, Душан Мийич, Хислат Халилов, Эммануэл Ягр, Воҳиджон Оқбўтаев, Дамир Темиров, Ҳусниддин Ғофуров, Комил Шарофутдинов, Баҳодир Насимов, Хуршид Убайдуллаев, Жавлон Маликов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар