26.01.2024 12:26
2562
Робер Пирес: «Французман, «ПСЖ» ва Лига 1ни яхши кўраман. Аммо Мбаппе ўсмоқчи бўлса, «Реал»га ўтиши керак» 

Робер Пиреснинг фикрича, Килиан Мбаппе «Реал»га ўтиши керак.

«Охир-оқибат у «Реал»да ўйнайди. Агар Килиан ривожланишни хоҳласа, бу қадамни қўйиши керак.

Мен французман, «ПСЖ»ни ва Лига 1ни яхши кўраман, лекин Мбаппе ўсишни истаса, Мадридга кетиши керак», — дейди Франция миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси.

Маълумот учун, 25 ёшли ҳужумчининг парижликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар