26.01.2024 10:00
1691
Теглар
«ПСЖ» 20 млн еврога бразилиялик футболчини сотиб олди

«ПСЖ» бразилиялик ёш яримҳимоячи Габриэл Москардони сотиб олди.

18 ёшли футболчи парижликлар билан 2028 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.

Москардо «Коринтианс»да мавсум охиригача ўйнашда давом этади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «ПСЖ» Москардо учун 20+2 млн евро тўлайди.

Москардо «Коринтианс» сафида 25та ўйин ўтказиб, 1та гол урган, яна 1та голга ассистентлик қилган ва 9та сариқ карточка олган. 

Габриэл ҳали Бразилия миллий жамоасида ўйнамаган, Бразилия U23 сафида 1 бор майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар