26.01.2024 18:47
3531
«Ливерпул» спорт директори Шмадтке клубни тарк этишини маълум қилди

Йорг Шмадтке «Ливерпул» спорт директори лавозимини тарк этади.

59 ёшли немис январдаги трансферлар ойнаси ёпилиши билан клубдан кетади. 

Шмадтке мерсисайдликлар билан 2023 йилнинг июнидан бери ишлаётганди. У аввалроқ «Волфсбург», «Кёлн» ва «Ҳанновер» клубларида худди шундай лавозимда фаолият юритган. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача бош мураббий Юрген Клопп мавсум якунида «Ливерпул»ни тарк этишини эълон қилганди

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар