«Бунёдкор» Болгария клубидан устун келди
«Бунёдкор» Туркия йиғини доирасида иккинчи назорат баҳсида ҳам ғалаба қозонди. Болгариянинг «Добружа» жамоаси билан ўйинда Амир Тўрақуловнинг голи ягоналигини сақлаб қолди — 1:0.
«Бунёдкор» таркиби: Марин Любич, Самир Желкович, Момчило Расо, Усмонали Исмоналиев, Наримон Аҳмаджонов, Суҳроб Иззатов, Фрэйн Чиряк, Умид Султонов, Орзу Турғунов, Темурхўжа Абдухолиқов, Тони Йович.
Иккинчи бўлимда: Сарвар Каримов, Тоҳир Тўхтасинов, Нажмиддин Нормуродов, Абдуфаттоҳ Фозилжонов, Музаффар Олимжонов, Расул Йўлдошев, Амир Тўрақулов, Билол Туплиев, Миржаҳон Мираҳмадов, Фарҳод Ўткиров, Рустамхон Азимов.
«Қалдирғочлар» бунгача Венгриянинг «Халадеш» жамоасидан ҳам устун келганди (2:1).
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар