«Бавария» мавсум охиригача мураббийни алмаштиришни режалаштирмаяпти.
Журналист Керри Ҳаунинг ёзишича, клуб раҳбарияти мавсумни Томас Тухел билан якунлашни режалаштирган.
Клуб раҳбарлари Тухелнинг оммавий баёнотларидан норози бўлишига қарамай, унинг профессионал фазилатларига ишонч билдирмоқда. Қолаверса, «Бавария» устози спорт директори Кристоф Фройнд билан яхши муносабатда.
Таъкидланишича, «Бавария»нинг айрим футболчилари Тухелдан норози, аммо унга мутахассис сифатида ишонч билдиришмоқда.
Хабарларга кўра, агар германиялик мураббий мавсум охирида жамоани тарк этса, клуб «Байер» устози Хаби Алонсони тайинлаш имкониятини кўриб чиқади.
«Бавария» 18-турдан кейин Бундеслига турнир жадвалида пешқадам «Байер»дан 4 очкога ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда.