26.01.2024 10:03
2120
Теглар
«Барселона» Балдени мавсум охиригача йўқотди

Алекс Балде жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.

«Барселона» ҳимоячиси Испания Кубоги доирасида «Атлетик»ка қарши кечган ўйинда (2:4) орқа сонидан жароҳат олган ва 23-дақиқада унинг ўрнини Эктор Форт эгаллаганди. 

Қўшимча текширувлар клубнинг энг даҳшатли қўрқувини тасдиқлади, деб хабар бермоқда ТВ3 телеканали. 

Балде яқин кунларда операция қилиниши кутилмоқда, бунинг учун унинг агенти Жорже Мендешнинг розилиги керак.

Бундай жароҳатлар учун минимал тикланиш муддати — 4 ой.

Балде Ла Лиганинг ушбу мавсумида 18та ўйин ўтказиб, 1та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар