Australian Open'да сенсация. Синнер Жоковичнинг Мелбурндаги 2195 кунлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди
Теннис бўйича Australian Open мусобақасида дастлабки финалчи аниқланди.
Турнирда сўнгги 5 йилда 4 бор чемпион бўлган (биттасида қатнашмаган) Новак Жокович кутилмаганда италиялик 22 ёшли теннисчи Янник Синнерга ютқазиб қўйди — 1:6, 2:6, 7:6, 3:6.
Эътиборлиси, сербиялик тажрибали теннисчи Мелбурнда 2195 кундан (33 ўйин) сўнг илк бор мағлубиятга учради.
Синнер эса Australian Open тарихидаги энг ёш финалчига айланди. Унинг бош соврин учун рақиби Даниил Медведев (Россия) — Александр Зверев (Германия) беллашувида аниқланади. Мусобақа соврин жамғармаси 86,5 млн австралия долларини ташкил этади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар