25.01.2024 10:15
1667
Жазоир ҳам бош мураббийини истеъфога чиқарди

Жазоир Африка Кубогидаги қониқарсиз натижадан сўнг бош мураббий Жамол Белмадини ишдан бўшатди. 

47 ёшли мутахассис жамоа билан 2019 йилда қитъа чемпионига айланганди, аммо кейинги икки мусобақада гуруҳда сўнгги ўринда қолиб кетди.

Бунгача Африка Кубогидаги салбий натижа сабаб Гана ва Кот-д'Ивуарда ҳам бош мураббий истеъфоси кузатилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар