25.01.2024 10:02
1226
Хуршид Мухторов — «Нефтчи» футболчиси

«Нефтчи» ҳимоячи Хуршид Мухторовни ўз сафига қўшиб олди. 

29 ёшли футболчи ўтган мавсумда «Турон» сардори бўлиб, Суперлигада 21 ўйинда 4та гол ва 1та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди. 

Мухторов фаолияти давомида «Локомотив», «Навбаҳор», «Насаф», ОКМК каби клубларда ҳам ҳаракат қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар