Андрей Шевченко — Украина ФА президенти
Андрей Шевченко Украина футбол ассоциацияси раҳбарига айланди.
«Милан», «Челси» клублари ва Украина миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси УФАнинг янги президенти этиб сайланди. Сайлов учун 93 киши овоз берди, бир киши бетараф қолди — Шевченконинг ўзи. У ягона номзод эди.
2004 йилги «Олтин тўп» совриндори Украина футболини ривожлантириш бўйича 9 босқичли лойиҳасини тақдим этди: шаффофлик, рақамлаштириш, мутахассислар тайёрлаш, миллий жамоаларни ривожлантириш, клублар билан ҳамкорлик, ҳакамлик ислоҳоти, жароҳатдан кейинги тикланиш, самарали маркетинг, халқаро ҳамкорлик.
Бунгача УФА президенти ҳозирда тергов изоляторида сақланаётган Андрей Павелко эди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар