24.01.2024 11:13
1857
Теглар
Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қатар олимпия жамоасини мағлуб этди

«Динамо» жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини Осиё кубоги U23 баҳсларига тайёргарлик кўраётган Қатар олимпия жамоасига қарши ўтказди.

Дубайда ўтган учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари хориж йиғинидаги дастлабки ғалабасига эришди. Қатарликлар билан ўйинда Санжар Шоаҳмедов 63-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Анваржон Ҳожимирзаев иккинчи голга муаллифлик қилди – 2:0.

Самарқанд клуби навбатдаги ўйинни 26 январ куни Саудия Арабистонининг ОЧЛдаги иштирокчиси «Ал-Файҳа»га қарши ўтказади. 

Ўртоқлик ўйини. 23 январ. Дубай
Қатар олимпия жамоаси – «Динамо» - 0:2

Голлар: Санжар Шоаҳмедов 63, Анвар Ҳожимирзаев, 83 пенальтидан.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Комил Шарофутдинов, Хуршид Убайдуллаев, Бобур Ёрбеков, Душан Мийич, Акбар Исматуллаев, Ҳусниддин Ғофуров, Хислат Халилов, Санжар Шоаҳмедов, Элнур Саитмуродов, Баҳодир Насимов (Анвар Ҳожимирзаев).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар