24.01.2024 22:00
849
Теглар
Марсиял 10 ҳафтага сафдан чиқди

Антони Марсиял 2 ойдан кўпроқ майдонга туша олмайди.

«Манчестер Юнайтед» матбуот хизмати хабарига кўра, ҳужумчи сон қисмидаги муаммолар туфайли операция қилинган. Унинг тикланиши тахминан 10 ҳафтани талаб қилади. 

28 ёшли француз декабр ойи бошидан бери ўйнамайди. Маълум бўлишича, Эрик тен Ҳаг Марсиялни машғулотларга тайёргарлиги етарли эмас деб ҳисоблаб, индивидуал машғулотларга ўтказган. Шу билан бирга футболчининг агенти мижози ва мураббий ўртасидаги муносабатларда муаммо йўқлигини айтди.

Ҳужумчи бу мавсумда 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва худди шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар