24.01.2024 17:38
2261
Теглар
Гана бош мураббийини истеъфога чиқарди

Крис Ҳютон Гана бош мураббийлигидан озод этилди. 

Жамоа Африка Кубогида гуруҳдаги 3 ўйинда 2 очко тўплаб, плей-оффга чиқа олмагач, шундай қарор қабул қилинди. 

Эътиборлиси, Гана қаторасига иккинчи қитъа чемпионатида гуруҳда қолиб кетди. 

Ҳютон Африка жамоасини 2023 йил февралидан бери бошқараётганди. У муқаддам Англиянинг «Нюкасл» ва «Норвич» каби жамоаларида ишлаган, 2014—2019 йилларда «Брайтон»ни бошқарган ҳамда жамоани АПЛга олиб чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар