24.01.2024 17:39
1882
«Ёлғон» — Бензема «Ал Иттиҳод»ни тарк этиш истаги ҳақидаги маълумотларни рад этди

Карим Бензема «Ал Иттиҳод»ни тарк этиш истаги ҳақидаги маълумотни рад этди.

Аввалроқ «Реал»нинг собиқ форварди Саудия клубидан вақтинчалик таътил сўрагани, шу билан бирга лиганинг бошқа клубига ижарага беришларидан бош тортгани хабар қилинганди. 

«Бу — мутлақо ёлғон. Оммавий ахборот воситалари нима тўқиб чиқаришни билмаяпти», — дея Бензема сўзларини келтиради L'Equipe. 

Франциялик футболчининг атрофидагилар, шунингдек, Бензема жамоа билан машғулот ўтказмаётгани учун ОАВ ёлғон маълумотлар тарқатаётганини айтишди.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи «Ал Иттиҳод» базасига 17 кун кечикиб келгани клуб ғазабланди. У жамоа йиғинидан четлаштирилди. Каримнинг атрофидагилар «Маврикийдаги довул туфайли» футболчи ўз вақтида кела олмаганини даъво қилишди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар