«Жароҳат кутилганидан жиддийроқ». Салоҳнинг агенти футболчи қанча вақт ўйнай олмаслигини айтди
Муҳаммад Салоҳнинг агенти футболчининг жароҳати ҳақида фикр билдирди.
«Ливерпул» клуби ва Миср миллий жамоаси ҳужумчиси Африка Кубоги доирасида Гана билан ўйиннинг (2:2) биринчи бўлими охирида мушаклар жароҳати сабаб алмаштирилган эди.
«Муҳаммаднинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ ва у икки ўйинни эмас, 21-28 кунни ўтказиб юборади.
Унга Африка Миллатлар Кубогида иштирок этиш учун энг яхши имконият — Буюк Британияда интенсив реабилитациядан ўтиши ва тузалиши биланоқ жамоага қайтиши», — деди агент Рами Аббос.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар