23.01.2024 12:02
4902
Теглар
«Реал» ТВ: «Хави ўйнаган даврда «Барса» ҳакамлар орасидаги иккинчи шахсга пул тўлаб келган. Унинг фаолиятидаги 600та ўйин шубҳа остида»

«Реал» клуби телевидениеси Хавининг Ла Лигадаги ҳакамлик ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди.

Олдинроқ «Барселона» бош мураббийи «Реал» — «Алмерия» (3:2) беллашувидаги ҳакамлик ҳақида шундай фикр билдирганди: «Ла Лигада ғалаба қозониш қийин бўлади. Баъзи нарсаларни биз назорат қила олмаймиз ва бугун ҳамма буни кўрди». 

Бундан ташқари, Хавининг айтишича, ҳакамларнинг хатолари туфайли «кўк-анорранглилар» Ла Лиганинг ушбу мавсумида 6 очко йўқотган.

«Дунё остин-устун бўлди. Биз жуда кўп ҳурмат қилдик ва испан футболига таъсир қилган энг катта можарога изоҳ бермадик. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Реал» ҳам, унинг телевидениеси ҳам Негрейра ишига доимо катта ҳурмат билан қараган.

Хави Суперкубокда бўлиб ўтган воқеалардан эътиборни бошқа томонга буришни истамоқда. «Реал» «Барселона»га жиддий зарба берди, Анчелотти уларга футболдан сабоқ берди.

Қизиғи шундаки, Хавини «Реал» — «Алмерия» ўйинидаги ҳакамлик қизиқтиради. Деярли 20 йил давомида «Барселона» ҳакамлар ичидаги иккинчи шахсга пул тўлаб келди. Хави бу вақт ичида «Барса» футболчиси сифатида 600дан ортиқ ўйинда майдонга тушди. Ушбу 600та ўйин шубҳа остида. Буни биз айтаётганимиз йўқ, бунда клубни айблашяпти. Хавининг «Барселона» футболчиси сифатидаги бутун даври. Баъзи ўйинчилар ҳакамлар ичидаги иккинчи шахснинг ўғлига пул тўлаган давр. 

Судянинг айтишича, тўловлар 18 йил давом этган ва улар деярли 8 млн евро — Хави «Барселона» футболчиси бўлган пайтда амалга оширилган. Суд «Барселона»ни Хави клуб футболчиси бўлган даврда порахўрликда айбламоқда.

Ўйинга келсак, Эрнандес Маэсо 3та баҳсли вазиятда ҳам нотўғри қарор қабул қилди, аммо ВАР уни тўғрилади. Маэсо жуда ёмон ҳакамлик қилди ва унинг хатолари тузатилди», — деди клуб ТВси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар