23.01.2024 18:34
7925
Теглар
Осиё Кубоги-2023. Ўзбекистон Австралия билан дуранг ўйнаб плей-оффга йўл олди, Сурия ҳам 1/8 финалда

Осиё Кубогида Б гуруҳида сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон (5) Австралияга (7) қарши дуранг ўйнаб, 2-ўрин билан 1/8 финалга йўлланма олди. Биринчи бўлим сўнгида Бойл баҳсли пеналтидан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Азиз Турғунбоев «кенгурулар» дарвозасига тарихий биринчи голни уриб мувозанатни таъминлади. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Сурия (4) Ҳиндистонни (0) мағлуб этиб,  энг яхши 3-ўрин соҳиблари қаторида плей-оффга чиқди. 

Ўзбекистон нимчоракфиналда Ф гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа — Саудия Арабистони ёки Таиландга қарши майдонга тушади. Беллашув 30 январ куни бўлиб ўтади. 

Осиё Кубоги-2023. Б гуруҳи
3-тур. 23 январ
Австралия — Ўзбекистон 1:1

Голлар: Бойл (45+1, пеналти) — Турғунбоев (78). 
Австралия — Райан, Аткинсон (Миллер, 90+3), Суттар, Роулс, Беҳич, Макги (Форнароли, 83), Баккус (О'Нил, 83), Ирвин, Бойл (Меткалф, 72), Бос (Тилио, 90+3), Йенги. 
Ўзбекистон — Ўткир Юсупов, Зафармурод Абдураҳматов, Абдулла Абдуллаев, Умар Эшмуродов, Рустам Ашурматов, Фаррух Сайфиев, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Остон Ўрунов (Жалолиддин Машарипов, 46), Аббос Файзуллаев (Игор Сергеев 63, Жамшид Искандеров 84), Ҳожимат Эркинов (Азиз Турғунбоев, 63). 
Огоҳлантиришлар: Эшмуродов (25), Ҳамробеков (45), Шукуров (45+3), Суттар (50), Макги (70). 

Сурия — Ҳиндистон 1:0
Гол: Ҳарбин (76). 
Сурия — Аҳмад, Вайсс, Усоу, Крума, Ажан, Аласвад (Аниз, 82), Элиас, Ҳам, Рамадан (Ал Дали, 69), Ҳесар, Саббаг (Ҳарбин, 76). 
Ҳиндистон — Сандҳу, Раҳул, Жинган (Пужари, 47), Босе, Мишра, Апуя (Тапа, 80), Тангри (Вангжам, 64), Чангте, Манвир (Самад, 64), Сингҳ (Уданта, 46), Четри.
Огоҳлантиришлар: Раҳул (2), Сингҳ (26), Вайсс (26), Ҳарбин (77).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар