23.01.2024 22:12
8068
Теглар
Осиё Кубоги-2023. БАА 2-ўрин, Фаластин 3-ўрин билан плей-оффга чиқди

Осиё Кубогида С гуруҳида сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди. 

Эрон БААни мағлуб этиб, гуруҳни 100 фоизлик кўрсаткич билан якунланди. Амирлик жамоаси мағлубиятга қарамай, тўплар нисбатига кўра 2-ўрин билан плей-оффга чиқди ва 1/8 финалда Тожикистон билан ўйнайдиган бўлди. 

Фаластин Ҳонконг устидан ишончли ғалабага эришди ва энг яхши 3-ўрин соҳиблари қаторида кейинги босқичга йўл олди. 

Осиё Кубоги-2023. С гуруҳи. 3-тур. 23 январ
Эрон — БАА 2:1

Голлар: Торимий (26, 65) — Ал Гассани (90+3). 
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Ал Гассани (64). 
Эрон — Бейранванд, Муҳаррами (Ризоиён, 45+1), Каънони, Халилзода, Ҳожисафи, Иззатуллоҳий, Годдос (Иброҳими, 67), Голизода (Жаҳонбахш, 67), Қоидий (Муҳабби, 67), Торимий, Озмун (Асади, 87). 
БАА — Эйса, Зойид, Холид (Идрис, 74), Ҳошимий, Носир, Суҳайл, Аз Зааби (Канедо, 57), Рашид (Ҳамад, 85), Рамадан, Солиҳ (Лима, 85), Ал Гассани.
Огоҳлантиришлар: Муҳаррами (41), Аз Зааби (54), Каънони (62), Холид (72).

Ҳонгконг — Фаластин 0:3
Голлар: Даббағ (12, 60), Ал Қанбар (48). 
Аниқ амалга оширилмаган пеналти:  Камарго (90+9). 
Ҳонгконг — Тсе, Юе, Нунес (Ли, 28), Ҳербиг, Чан (Вонг, 56), Ву (Жунинё, 56), Тан, Камарго, Чан (Сун, 70), Орр, Удебулузор (Стефан, 70). 
Фаластин — Ҳамадаҳ, Ал Баттат, Терманини, Солиҳ, Халил, Амид (Зубайда, 82), Ҳаруб, Абу Варда (Ала Алдин, 69), Сеям (Батран, 83), Ал Қанбар (Рашид, 69), Даббағ (Вади, 83). 
Огоҳлантиришлар: Тан (76), Орр (86).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар