Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 24 январдан 3 февралгача навбатдаги йиғинини ўтказади.
Йиғин доирасида Хосе Венансио Лопес шогирдлари 1 ва 3 феврал кунлари Нижний Новгородда Россияга қарши ўртоқлик баҳсларида паркетга тушади. Рақиб жаҳон рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Бош мураббий бўлажак йиғинда қатнашадиган футзалчилар рўйхатини эълон қилди:
Дарвозабонлар:
Равшан Элибоев (БМБ)
Аббос Ўлмасбеков (ОКМК)
Аббос Элмуродов (БМБ)
Ўйинчилар:
Илҳом Ҳамроев (Оил-Стар)
Машраб Одилов (БМБ)
Фазлиддин Ботиров (Максам-Чирчиқ)
Меҳрож Худойбердиев (Динамо)
Ҳусниддин Нишонов (Оил-Стар)
Жамшид Раҳматуллаев (Насаф)
Ихтиёр Ропиев (Оил-Стар)
Самариддин Беркинов (Динамо)
Дилшод Раҳматов (Оил-Стар)
Элбек Тўлқинов (ОКМК)
Аброр Аҳмаджанов (Максам-Чирчиқ)
Фарҳод Абдумавлонов (Локомотив)
Артур Умуров (Оил-Стар)
Акбар Усмонов (БМБ)