«Реал» — «Алмерия» баҳсида ВАРда ишлаган ҳакам Испания Кубоги чоракфинал ўйинига тайинланди
«Реал» — «Алмерия» (3:2) ўйинидаги ВАР ҳаками ҳафта ўртасида Испания Кубоги баҳсида ишлайди.
Ла Лиганинг 21-турида мунозараларга бой баҳсда ВАР тизимида ишлаган Алехандро Эрнандес Эрнандес мамлакат кубоги чоракфиналидан ўрин олган «Атлетико» – «Севиля» ўйинига тайинланди. У 25 январ кунги беллашувда ҳам ВАР ҳаками сифатида ишлайди. Бош ҳакам — Хесус Хил Мансано.
1/4 финалнинг бошқа ўйинларида қуйидаги ҳакамлар ишлайди:
«Селта» – «Реал Сосиедад»: бош ҳакам – Сесар Сото Градо, ВАР – Карлос дел Серро Гранде.
«Маллорка» – «Жирона»: бош ҳакам – Хосе Мунуэра Монтеро, ВАР – Валентин Писарро Гомес.
«Атлетик» – «Барселона»: бош ҳакам – Хосе Мария Санчес Мартинес, ВАР – Эдуардо Прието Иглесиас.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар