22.01.2024 20:21
1221
Теглар
«Навбаҳор» «Оренбург» билан ўйинда қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Анталияда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Навбаҳор» учинчи ўртоқлик баҳсида «Оренбург» билан дуранг ўйнади. Икки тўп фарқида олдинда бораётган наманганликлар сўнгги дақиқаларда ғалабани бой беришди. 

Самвел Бабаян жамоаси бунгача Қозоғистоннинг «Қизилжар» (1:2) ва ЖАРнинг «Гэлакси» (0:5) клубларига мағлуб бўлганди. 

Ўртоқлик ўйини

НавбаҳорОренбург 2:2

22 январ, Анталия.

Голлар: Иброҳим Йўлдошев (43), Тома Табатадзе (61, пеналти) — Капленко (90),  Прохин (90+1). 

Навбаҳор — Александр Лобанов, Азим Аҳмедов, Иброҳим Йўлдошев, Сияваш Ҳақназари, Руслан Жиянов, Филип Иванович, Аброр Исмоилов, Йован Жокич, Тома Табатадзе, Асад Собиржонов, Алижон Алижонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Муҳаммадазиз Ибрагимов, Наврўзбек Иминжонов, Даврон Олимжонов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар