22.01.2024 10:53
16374
Моуринио А Серияда қолмоқчи ва «Рома»дан кўра кўпроқ ресурсларга эга клубни бошқармоқчи

Жозе Моуринио «Рома»дан кетганидан кейин танаффус олмаслиги ва «Наполи»ни бошқариши мумкин.

Тhe Times хабарига кўра, мураббий шу ҳафтада неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис билан музокара олиб боради ва эҳтимолий тайинловни муҳокама қилади.

Қайд этилишича, португалиялик мутахассис истеъфога чиққанидан кейин Италияда қолиб, «Рома»дан кўра кўпроқ ресурсларга эга бўлган А Серия клубини бошқаришни хоҳлайди. У Италия футболида қолиш истагини кўрсатиш учун дам олиш кунлари А Серия ўйинларидан бирига боришни режалаштирган. 

«Рома»дан истеъфога чиқарилгани Жозени ҳайратда қолдирди ва ғазаблантирди — у шартнома узайтирилишини кутганди. 

Моуриниога Саудия клубларидан таклифлар бўлди, бироқ у Европада қолишни танлади. «Наполи»нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Барселона»га қарши ўйнаши ҳам уни ўзига жалб қилган бўлиши мумкин. 

«Наполи»ни 33 йил ичида биринчи марта А Серия чемпионига айлантирган Лучано Спалетти кетганидан сўнг жамоани ноябргача Руди Гарсия бошқарди. Кейин муваффақиятсиз натижалар сабаб унинг ўрнини Валтер Мадзарри эгаллади. Бироқ Мадзарри билан ҳам ишлар яхши эмас — жамоа барча мусобақалардаги сўнгги 11 баҳснинг атиги 4тасида ғалаба қозонди.

«Наполи» айни дамда А Серия турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар