22.01.2024 13:41
4524
Теглар
«Ла Лигада ғалаба қозониш қийин бўлади, айрим нарсаларни биз назорат қила олмаймиз» — Хави «Реал»нинг ўйинидаги ҳакамлик ҳақида

Хави «Реал» — «Алмерия» (3:2) баҳсидаги ҳакамлик борасида киноя қилди. 

Қўшиб берилган вақтда мадридликларнинг ғалабаси билан якунланган ўйинда Франсиско Эрнандес Маэсо бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлади. Беллашувда ВАР орқали «Алмерия»нинг голи бекор қилинди, «Реал» фойдасига эса пеналти белгиланди. 

«Бу чемпионатда ғалаба қозониш жуда қийин бўлади. Мен бу ҳақда аллақачон «Хетафе»га қарши ўйиндан кейин гапиргандим. Бир-бирига мос келмайдиган баъзи жиҳатларни кўрдим.

Биз ғалаба қозонишда давом этишимиз керак, аммо айрим нарсаларни назорат қила олмаймиз. Бугун буни ҳамма кўрди», — дея «Барселона» устозининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар