22.01.2024 15:36
1349
Клопп йирик ғалабадан сўнг: «2-бўлимда прессингни кучайтирдик ва чиройли голлар урдик»

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 21-туридан ўрин олган «Борнмут»га (4:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Биринчи бўлимдан кейин кўпроқ қониқдим, чунки дастлаб яхши ўйнамадик. Ниманидир ўзгартиришимиз кераклиги аниқ эди. Буни қилдик ва у ишлади. Ҳаммаси яхшиланди, жумладан, қарши прессинг. Рақибга босим ўтказдик ва чиройли голлар урдик — ажойиб ўйин бўлди.

Бизга яна бир неча футболчилар етишмаяпти — Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган Жоэл Матип, жуда яхши ўйин кўрсатадиган Трент, сафдан чиққан Доминик Собослаи, анчадан бери йўқ бўлган Тиаго ва Байчетич, шунингдек, Ватару Эндо.

Ечим топдик, йигитлар секин-аста қайтишлари керак. Ҳар 3 кунда ўйнаймиз — Лига кубоги яримфинали, кубок, кейин «Челси» ва «Арсенал»га қарши баҳслар. Яхши ўйнашимиз керак, акс ҳолда муаммога дуч келамиз», — дея мерсисайдликлар устозининг сўзларини келтиради ВВС. 

«Ливерпул» АПЛ турнир жадвалида 48 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва 2-ўриндаги «Манчестер Сити»ни 5 очкога ортда қолдирмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар