«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 21-туридан ўрин олган «Бетис»га (4:2) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз жуда яхши эдик. Ўйинни назорат қилдик, кўпинча устунлик қилдик, бироқ Иняки ва Араухо бир-бирини тушунмаган эпизод, Педрига нисбатан қўполлик этиборсиз қолдирилгани туфайли ҳаммаси мураккаблашди.
Тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг асабийлашдик ва дарҳол яна бир гол бўлди. Шундан кейин яна устунлик қилдик.
Олдинроқ гол уришимиз керак эди. Бу мавсумда ҳеч ким ғолиб бўлмаган стадионда олдинга муҳим қадам ташладик, ёш ўйинчилар характер кўрсатдик — биз «Барселона»да шуни хоҳлаймиз.
Мухлислар бундан завқланган бўлса керак. 4та гол урдик шундан 3таси Ферранники. Жамоа астойдил ҳаракат қилди. Ўйин зўр ўтди», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.