22.01.2024 15:15
7637
«Футболчилардан профессионалликни талаб қиламан» — Катанец Австралия билан ўйин, 1/8 финал учун рақиб танламаслиги ва жароҳатлар ҳақида

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё Кубоги 3-туридан ўрин олган Австралияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Ҳеч қандай ўзига хос нарса йўқ. Эртанги ўйинга тайёрмиз. Австралия — шаклланган жамоа. Айниқса, стандартларда хавфли. Шу томондан эҳтиёт бўлишимиз керак. 

Австралия 1-рақамда ўйнаяпти? Чунки уларнинг аввалги икки рақиби чуқур ҳимояланадиган жамоалар эди. Эртага қандай бўлишини билмаймиз — балки агрессив ўйнар, балки бизни ҳимояда кутиб олар. Ўйин давомида турли ҳолатларга тайёр туриш керак. 

Рақиб танлаш учун 1 ёки 2-ўринни олиш? Йўқ, мен футболчилардан профессионалликни талаб қиламан. Бошқа гуруҳлар ҳақида ўйламоқчи эмасмиз. Менимча, кейинги босқичда бошқа жамоалар ҳам бизга рақиб бўлишдан хурсанд бўлмайди. Бир ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мана, кеча Саудия — Қирғизистон баҳсини қизил карточкалар ҳал қилди. 

Шерзод Насруллаевнинг жароҳати? У эртанги ўйинни ўтказиб юборади. 

Йигитларга қандайдир натижа учун босим қилмайман. Кейинги босқичга чиқишимиз деярли 90 фоиз аниқ, ҳатто ютқазсак ҳам. Лекин фаолиятимда ҳеч қачон футболчиларимга «ғалаба қозонманглар» деб айтмаганман. Ғалаба учун ҳаракат қиламиз. 

Жароҳатлар кўпайиб кетгани? Алижонов клубида тиззасидан жароҳат олганди. Тошкентдаги текширувда катта муаммо кўринмади. Аммо бу ерга келгач, жароҳат жиддийлашди. Насруллаев ҳам кичик жароҳат билан келганди, аммо у кейинги баҳсга тайёр бўлади», — деди словениялик мутахассис. 

Беллашув эртага, 23 январ куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 16:30да старт олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар