22.01.2024 16:58
14468
1000-гол ёки Евро-2024 ғолиблиги? Роналдудан бирини танлашни сўрашди

Криштиану Роналду фаолиятидаги 1000-голини уришдан кўра, Еврони ютишни афзал кўришини айтди.

«Евро-2024 фаворити? Мен учун номзод ва фаворит бўлиш бир хил. Биз тушуниб олишимиз керакки, жамоамиз турнирни ютиш имкониятига эга, худди 2016 йилдагидек. Ўшанда биз яққол фаворит бўлмаганмиз. Ҳозир эса Португалияга бошқача қарашади. 

Биз Европа чемпионатига ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, деган ўй билан боришимиз керак. Бу мақсад учун курашишимиз керак. Албатта, ҳаммаси кўплаб омилларга боғлиқ. Ишончим комилки, фаворит сифатида курашамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

1000-гол ёки Евро ғолиблиги? Мен футбол тарихидаги энг яхши тўпурарман. 1000дан олдин биринчи навбатда 900лик маррага эришишим керак. Одамлар 1000та гол ҳақида гапиради, гўёки мен буни аллақачон бажарганман.

Албатта, Globe Soccer маросимида айтганимдек, бугунги кун билан яшашни хоҳлайман. Профессионал ва шахсий ҳаётимда содир бўлган воқеалар мени шундай ўйлашга мажбур қилди. Ҳозир футболдан завқланиш учун яхши вақт. Ўтган йили урган 54та голим катта фидойилик ва меҳнатни ҳамда «Ан Наср»даги жамоадошларимнинг ёрдамини талаб қилди.

Мен ҳозирги замонда яшайман. Евро-2024да ғалаба қозониш, албатта, мен ўйлаётган мақсад. Буни амалга ошириш учун бизда ҳамма нарса бор. Агар танлов қилишим керак бўлса, Еврони ютишни айтган бўлардим. 1000 фоиз», — дейди Роналду. 

Ҳозирда 39 ёшли ҳужумчи ҳисобида 873та гол бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар