21.01.2024 14:15
1009
Теглар
Сака: «Кучли тўртлик қониқтирмайди. АПЛда чемпион бўлишни хоҳлайман»

Букайо Сака «Арсенал»нинг Англия чемпионатида ғолиб бўлиш имкониятларини юқори баҳолади.

«Ҳа, мен бунга ҳақиқатан ҳам ишонаман. Ўйлайманки, танаффус яхши бўлди. Биз ҳам психологик, ҳам жисмонан тетиклашиб олдик. Энди марра чизиғигача давом этишимиз мумкин. Бу «Кристал Пэлас» билан ўйинда (5:0) ҳам яққол кўринди. Умид қиламанки, кейинги баҳсларда ҳам шу ёндашувни давом эттирамиз. 

Англия Кубогини тарк этиш менга ва кийиниш хонасидаги барча йигитларга таъсир қилди. Мухлисларни ҳам тушунаман. Биз ғалабага очликдан Премер-лига ва Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун курашда фойдаланмоқдамиз.

АПЛда мен тўртинчи ёки олтинчи бўлишни хоҳламайман.  Биринчи бўлишни истайман», — дея «тўпчилар» вингерининг сўзларини келтиради Football London.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар