21.01.2024 21:39
2047
Теглар
Бундеслига. «Бавария» кутилмаганда ўз уйида «Вердер»га ютқазиб қўйди

Германия чемпионатининг 18-турида «Бавария» «Вердер»ни қабул қилиб, минимал ҳисобда имкониятни бой берди. 

Эътиборлиси, Мюнхен клуби 65 ўйиндан бери ўз уйида гол уриб келаётганди ва ушбу серия барҳам топди. Сўнгги бор 2020 йил февралда «Лейпциг» чемпион майдонида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди.

Захирасида бир ўйини бўлган Тухел жамоаси 41 очко билан 2-ўринни эгаллаб, пешқадам «Байер»дан 7 очкога ортда қолмоқда. «Вердер» 20 очко билан 12-поғонага кўтарилди. 

Бундеслига. 18-тур
Бавария — Вердер 0:1

21 январ, «Алянц Арена»
Гол: Вайзер (59).
Бавария – Нойер, Упамекано, де Лигт, Дэвис (Тел, 65), Геррейру (Горетцка, 65), Киммих (Мюллер, 64), Лаймер, Коман (Шупо-Мотинг, 84), Сане, Мусиала, Кейн.
Вердер – Цеттерер, Вайзер, Юнг, Штарк, Фридл, Агу (Деман, 89), Деман, Линен, Стаге, Шмид (Ковнацки, 84), Нжинма (Гросс, 89), Волтемаде (Борре, 65).
Огоҳлантиришлар: Киммих (17), Шмид (70), де Лигт (74).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар