21.01.2024 11:47
2849
Теглар
«Байер» мағлубиятсиз сериясини 27 ўйинга етказиб, «Бавария»нинг рекордига яқинлашди

«Байер» Бундеслига клубларининг энг узун мағлубиятсиз сериясига яқинлашмоқда.

Хаби Алонсо шогирдлари Германия чемпионатининг 18-турида «Лейпциг»ни мағлуб этишди (3:2). Охирги марта леверкузенликлар ўтган мавсумда ютқазганди — 27 майда. Ўшандан бери жамоа барча турнирларда 3 марта дуранг ўйнади ва 24 бор ғалаба қозонди.

Бундеслиганинг фақат бир клуби — «Бавария»да бундан узунроқ мағлубиятсиз серия бор. Мюнхен жамоаси 2019-2020 йилларда кетма-кет 32 баҳсда ютқазмаган. 

27 январ куни «Байер» навбатдаги турда Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубини қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар