21.01.2024 13:24
6170
Теглар
Австралия — Ўзбекистон ўйинини япониялик ҳакамлар бошқаради

Қатарда ўтаётган Осиё Кубогининг 3-туридан ўрин олган Австралия - Ўзбекистон ўйинини япониялик Араки Юсуке бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида хитойлик рефери ишлайди. 

Маълумот учун, Араки Юсуке бу мавсумда жами 8та халқаро баҳсда ишлаган. Жумладан, ОЧЛ гуруҳ босқичининг 4-туридаги «Нассажи Мозандарон» — «Навбаҳор» (1:3) ўйинида ҳакамлик қилган.

Осиё Кубоги-2023. 3-тур
АВСТРАЛИЯ – ЎЗБEКИСТОН
23 январ, 16:30 (Тошкент вақти) 
«Абдуллоҳ бин Халифа» стадиони, Доҳа

Бош ҳакам: Араки Юсуке (Япония)
Қанот ҳакамлари: Миҳара Жун, Такаги Такуми (иккаласи Япония)
Захира ҳаками: Ма Нинг (Хитой)
ВАР: Иида Жумпеи (Япония)
АВАР: Фу Минг (Хитой)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар