20.01.2024 19:55
2648
Салоҳ икки ўйинни ўтказиб юборади. У Миср 1/4 финалга чиқсагина, Африка Кубогида ўйнай олади

Муҳаммад Салоҳ жароҳати сабаб нечта ўйинни ўтказиб юбориши маълум бўлди.

«Ливерпул» клуби ва Миср миллий жамоасининг 31 ёшли вингери Африка Кубоги 2-туридан ўрин олган Ганага (2:2) қарши ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат олганди.

Миср ФА миллий жамоа сардори сон мушакларидан жароҳат олгани ва 2та ўйинни ўтказиб юборишини айтди.

Шу тариқа мисрликлар чоракфиналга чиқсагина, Салоҳ турнирда қатнашиши мумкин.

Икки турдан сўнг Миср 2 очко билан гуруҳда 2-ўринда. 3-турда эса жамоа гуруҳ пешқадами ва 1/8 финалга чиқиб бўлган Кабо-Верде (6) билан тўқнаш келади. Мисрга  плей-офф йўлланмасини кафолатлаш учун ғалаба керак.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар