20.01.2024 10:57
4803
Роналду: «Яқинда 39 ёшга тўламан ва йил тўпурариман.  Бу ёшда Ҳоландга ўхшаган ёш шерлардан кўп гол уриш...»

Криштиану Роналду танқидлар уни илҳомлантириши ҳақида гапирди. 

«Бу — фаолиятимнинг бир қисми. Мен ҳар доим бу билан курашаман. 22 йилдан бери профессионал футболчиман. Танқидлар менинг яхши футболчи, яхши инсон ва яхши ота бўлиш йўлидаги саёҳатимнинг бир қисмидир.

Одамларнинг мендан шубҳаланишлари ёқади ва улар хато қилишаётганини исботлайман. Ўтган мавсумда қийинчиликлар бўлди, лекин уларга дуч келганимдан хурсандман, чунки машаққатлар менга куч берди. Ва ўтган йил қойилмақом бўлганини кўрдингиз. Мен энг яхши тўпурар бўлдим. Тасаввур қилинг-а, монстрлардан, Ҳоландга ўхшаган ёш шерлардан кўп гол уриш... 

Шундай экан, мен фахрланаман. Яқинда 39 ёшга тўламан ва ҳамон ҳаммаси жойида», — дейди «Ан Наср» форварди Globe Soccer Awards маросимида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар