20.01.2024 13:36
9575
Теглар
Роналду: «Сити»нинг ўйинларини кўришдан завқланаман. Улар 2 йил аввал ҳам ЕЧЛни ютишга лойиқ эди»

Криштиану Роналду 2023 йилда требл қайд этган «Манчестер Сити» ҳақида илиқ фикрлар билдирди. 

«Манчестер Сити»нинг барча футболчи ва мураббийларини ажойиб мавсум билан табриклайман. 

Улар қойилмақом ўйин кўрсатишди ва ниҳоят Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишди. Назаримда, улар икки йил олдин ҳам чемпионликка лойиқ эди. Вақти келганди.

Тўғрисини айтсам, «Сити»нинг ўйинларини томоша қилишдан завқланаман. Уларда жуда ажойиб жамоа, яхши мураббий ва ўйин тизими бор.

ЕЧЛ фаворитлари? Доимги клублар — «Бавария», «Манчестер Сити» ва «Реал Мадрид». Бу 3 жамоа финал йўлланмаси учун курашади

«Манчестер Сити»да яна ғолиб бўлиш имконияти бор. Аниқ айта олмайман, лекин уларда потенциал бор. Баъзи футболчилар фаолиятининг энг юқори чўққисида», — деди аввалроқ «Манчестер Юнайтед»да ўйнаган «Ан Наср» ҳужумчиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар