20.01.2024 09:56
1753
Роналду: «Саудия лигаси Франция чемпионатидан яхшироқ» 

Криштиану Роналдунинг фикрича, Саудия лигаси аллақачон Франция чемпионатидан устун.

«Тўғрисини айтсам, мен Саудия лигаси Франция чемпионатидан ёмонроқ, деб ўйламайман. Францияда яхши савиядаги 2-3 жамоа бор, Саудия Арабистонида эса рақобат юқорироқ.

Одамлар хоҳлаганини айтиши мумкин, лекин мен бир йилдан бери шу ердаман ва нима ҳақида гапираётганимни биламан. Менимча, ҳозир биз Франция чемпионатидан яхшироқмиз ва ҳали ҳам ривожланишдамиз.

Саудияга келиш мен учун яхши қадам бўлади, деб ўйладим. Нега менинг футболим, иштиёқимдан фойдаланиб, бошқа мамлакатларга ўз менталитетини ўзгартириш имкониятини бермаслик керак? Мен бунга қодирман.

Такаббур бўлиб кўринишни истамайман, лекин бир йил аввал айтганимдан кейин кўп нарсалар ўзгаряпти, дунё ўзгаряпти, футбол,   қоидалар – ҳаммаси ўзгаряпти.

Мен яхши қадам ташладим, деб ўйлайман. Бахтлиман. Бу ерга кўплаб ўйинчилар, мураббийлар, директорлар ва ҳатто таомлар бўйича мутахассислар кўчиб келмоқда.

Саудия лигаси ҳозирда ривожланиш жараёнида ва бу вақт талаб этади, лекин босқичма-босқич у энг юқори даражага чиқади. Ишонаманки, бу лига дунёнинг энг кучли 3 ёки 4 чемпионатидан бири бўлади», — дейди «Ан Наср»нинг португалиялик ҳужумчиси Globe Soccer Awards маросимида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар