20.01.2024 12:00
811
Теглар
«Наполи» 18 млн еврога «Верона» вингерини сотиб олди

Сирил Нгонж фаолиятини «Наполи»да давом эттиради.

Неапол клуби «Верона» вингерини сотиб олганини эълон қилди. Футболчи янги жамоасида 26-рақамда ўйнайди. 

Tutto Napoli хабарига кўра, Италия чемпиони 23 ёшли белгиялик учун 18 млн евро ва бонуслар тўлайди.

Бу мавсумда Нгонж А Серияда 19та ўйин ўтказиб, 6та гол уришга муваффақ бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар