20.01.2024 19:27
2320
АПЛ. «Арсенал» «Кристал Пэлас»га 5та гол уриб, ғалабасиз сериясига чек қўйди

Англия чемпионатининг 21-турида «Арсенал» ўз майдонида ҳамшаҳари «Кристал Пэлас»ни қабул қилиб, жавобсиз 5та гол урди. Мезбонлардан Габриэл, Троссар ва Мартинелли (2та) рақиб дарвозасини ишғол этишди, яна бир тўп меҳмонлар посбони Ҳендерсон номига автогол сифатида ёзилди. 

3 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйган Артета жамоаси очколарини 43тага етказиб, 2-ўриндаги «Манчестер Сити»га тенглашди. «Кристал Пэлас» 21 очко билан 14-поғонада қолди. 

АПЛ. 21-тур
Арсенал — Кристал Пэлас 5:0

20 январ, «Эмирейтс»
Голлар: Габриэл (11), Ҳендерсон (37, автогол), Троссар (59), Мартинелли (90+4, 90+5). 
Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл (Кивиор, 81), Салиба, Зинченко, Эдегор, Райс (Жоржинио, 73), Ҳавертц (Смит-Роу, 69), Троссар (Мартинелли, 69), Сака, Габриэл Жезус (Нкетиа, 81).
Кристал Пэлас – Ҳендерсон, Клайн (Аҳамада, 76), Андерсен, Геҳи (Томкинс, 87), Ричардс, Митчелл, Ҳюз (Озо, 68), Лерма, Шлупп (Матеус Франса, 76), Эзе, Матета.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар