19.01.2024 12:31
741
Вирц — Бундеслигада декабр ойининг энг яхши футболчиси

Флориан Вирц Бундеслиганинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

«Байер» яримҳимоячиси бу мавсумда иккинчи марта совринни қўлга киритди. У октябр ойида ҳам Германия чемпионатининг энг яхши футболчисига айланганди. 

Декабр ойида овозлар сонига кўра Виртц жамоадошлари Алекс Грималдо ва Жереми Фримпонг, шунингдек, Ҳарри Кейн («Бавария»), Лои Опенда («Лейпциг») ҳамда Хави Симонсни («Лейпциг») ортда қолдирди.

20 ёшли ҳавбек Бундеслигада 13-турдан 16-тургача 2та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар