19.01.2024 18:33
10118
Теглар
Осиё Кубогида сенсация. Ироқ турнир фаворити Япония устидан ғалаба қозониб, 1/8  финалга чиқди

Осиё Кубогида Д гуруҳининг марказий ўйини ўтказилди. 

Унда Ироқ (6) кутилмаганда Айманнинг дубли эвазига Япония (3) устидан ғалаба қозониб, муддатидан аввал 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Шу тариқа турнир фаворити деб эътироф этилган японларнинг 11 ўйинлик ғалабали ва мағлубиятсиз серияси барҳам топди. 

Осиё Кубоги-2023. Д гуруҳи. 2-тур
Ироқ — Япония 2:1
19 январ, «Ар Райян» стадиони

Голлар: Айман (5, 45+4) — Эндо (90+3). 
Ироқ — Жалол, Али (Доски, 46), Суад, Ребин, Яҳё, Франс (Рашид, 61), Ал Аммари, Юсуф (Аднан, 66), Байиш, Жассим (Таҳсин, 77), Айман (Муҳанад, 46). 
Япония — Сузуки, Сугавара, Итакура, Танигути (Томиясу, 46), Ито, Эндо, Морита (Ҳатате, 74), Дзюня (Маэда, 74), Кубо (Доан, 61), Минамино, Асано (Уэда, 63). 
Огоҳлантиришлар: Суад (15), Дзюня (37).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар